Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркистон бағридаги жавоҳир. Мирзо Улуғбекнинг қизи Робия Султонбегим мақбараси қаерда?

19/01/2018

Буюк аллома мангу қўним топган муҳташам мажмуа дарвозасидан 60 метрлар берироқда яна бир мақбара қад ростлаб турибди. Беш асрдан зиёд тарихга эга бўлган ушбу гумбаз остида ватандошимиз, Темурийзода ҳукмдор ва фалакиётшунос олим Мирзо Улуғбекнинг қизи – Робия султонбегим дафн этилган.