Тошкентда «Регапен», «Селофен» ва «Тропикамид» сотган дорихона раҳбарлари қўлга олинди
ДХХ ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида Тошкент шаҳар Чилонзор туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида «ЕВРО МЕД ФАРМ» МЧЖга қарашли дорихонада кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдоси йўлга қўйилганлиги фош этилди. Ушбу дорихона кўздан кечирилганда 364 дона «Регапен», 85 дона «Селофен» ва 13 дона «Тропикамид» дори воситалари ноқонуний сақланаётганлиги аниқланиб,