Уруш кўрган одамлар: «Этигим тепамда чир айланар, ичида оёғим борлигини билмасдим...»
30 ёшнинг нари-бериси бўлган йигитлар уруш ҳақида нималарни билишади ўзи? Уруш даҳшатини тасаввур қила оладиларми улар? Зеро, ҳар қандай урушда ғолиб бўлмайди аслида. Чунки, иккала томондан ҳам жон талофоти бўлар экан, бу аввало мағлублик. Ҳар ҳолда, уруш иштирокчилари учун.