Хон саройидаги Қовун сайли – Хивада кўрганларимиз
2011 йилда Жанубий Кореяга борганимда ҳамма нарсага ҳайрат билан қараганим эсимда. Биринчи марта хорижга чиқишим эди, барчаси қизиқарли кўринган. Энг ҳайрон қолдиргани, ҳатто завққа тўлдиргани деб айтишим мумкин – Кёнбоккун саройидаги театрлаштирилган тантанали маросим бўлганди.