Ўзбекистонда маиший чиқинди учун 5 турда алоҳида белгили контейнер ўрнатилади
2019-2028 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди (ПҚ–4291, 17.04.2019 й.) Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди. Унга кўра маиший чиқиндиларни замонавий услубда қайта ишлашга эътибор қаратилади.
МИБ маиший чиқиндилар учун ҳам олдиндан тўлов йиғади
Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун тўловларни тўлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинди.