Аччиқ, аммо очиқ ҳақиқат...
Чор ҳукмдорлари мулкимизни тамомила қўлга олишди. Матбуот, газета журнал деган гаплар пайдо бўлди. Маҳаллий тилда илк бор чиққан «Туркистон вилоятининг газети»да «импаратўр ҳазрати олийлари», «гинирол-губирнатўр зоти олийлари»га бағишланган саҳифа-саҳифа мақолалар чоп этилди. Аммо Оқподшонинг тахти ҳам омонат экан. Юртимиз узра Инқилоб қуёши порлади...