
Пулли тўхтаб туриш жойларига доир талаблар белгиланди
Бунда пулли тўхтаб туриш жойларининг эгалари ушбу жойлардан фойдаланганлик учун тўлов миқдорини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланадиган чекланган миқдорлардан юқори бўлмаган тарифлар бўйича мустақил равишда белгилайди.

Тошкент кўчаларида пуллик «парковка»лар билан ким шуғулланиши аниқ бўлди
Тошкент шаҳар ҳокими 2022 йил 29 декабрда пойтахтнинг 10 та марказий кўчасида автоматлаштирилган йўл бўйи пуллик автотураргоҳлар ташкил этиш тўғрисидаги қарорини имзолаган.

«Аввал тўлаб қўй!» – Тошкентда 2 мингдан ортиқ пуллик «парковка»лар ташкил этилади (рўйхат)
Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси берган маълумотга кўра, 2022 йилда пойтахтнинг 10 та марказий кўчаларида, жумладан, Глинка, Братислава, Миробод, Авлиё ота, Тарас Шевченко, Саид Барака, Моштабиб, Фидокор, Содиқ Азимов ва Якуб Колас кўчаларида давлат-хусусий шериклик асосида автомобилларнинг автоматлаштирилган йўл бўйи пуллик тўхташ жойларини ташкил этиш белгиланган.

Тошкентнинг қайси кўчаларида пуллик тўхташ жойлари ташкил этилиши маълум қилинди
3 февралдан кучга кирган Президент қарорида Тошкент шаҳар жамоат транспортини ривожлантиришга оид устувор вазифалар белгиланди.