
Санэпид қўмитага озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги назорати топширилди
Жорий йил 18 апрелдаги «Ишлаб чиқариш, экспорт ва тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш, савдо ва саноат сиёсати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармони билан озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги назорати бўйича ваколатли орган вазифалари Cанитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси томонидан амалга ошириладиган бўлди.