Дори сотиб олаётганда чув тушиб қолмаслик учун нима қилиш керак?
Биз сифатли маҳсулот сотиб олиш илинжида, ишончли ва сифатли дори-дармон қидириб дорихоналарга мурожаат қиламиз. Бироқ, дорихоналар жавонларида тақдим этилаётган товарларнинг сифати ва сертификатига ҳар доим ҳам ишонавермайсиз. Ҳарчанд уринмайлик, вақти-вақти билан сохта ёки муддати ўтган маҳсулот сотиб олиш хавфига дуч келамиз.