
«Ўзбекистондан ўғирлаб кетилган бойликларнинг саноғи йўқ. Бунда айрим раҳбарларнинг қўли бор эди» — Божхонанинг биринчи раҳбари
Назаримда, Ўзбекистон давлатининг бой ёки камбағал бўлиши – уларни зиғирча ҳам қизиқтирмаган. Аксинча, шахсий бойлик қизиқтирган, холос. Аслида «Ҳамма гапингиз тўғри», деб туради. Амалда ўша ишларга рухсат бериб юбораверарди. Бу ёғда эса «ватанпарварликдан» фалсафа сўқади... Ҳозир яшаб турган данғиллама уйларини ҳам – ўша йиллари қурган. Нима, давлат берган ойлик ҳисобидан қурганми уларни?..