
TBC Bank Ўзбекистонда биринчи бор ҳавони тозалаш хусусиятига эга бўлган деворий тасвирни тақдим этди
Тошкентнинг Сергели туманида маҳаллий рассом Надежда Риксиева TBC Bank билан ҳамкорликда яратган ноёб деворий расм пайдо бўлди. Ушбу санъат асари шаҳарнинг кўркига кўрк қўшиш билан бирга, инновацион Airlite бўёқлари ёрдамида ҳавони ҳам тозалайди.