мунажжим (ҳажвия)
Кўчада, ён-веримда кўринган жуфтликлар борки, кўзимга бахтли кўринади, ўксинаман. Турмушимизнинг дастлабки йилларида биз ҳам Лайли-Мажнун эдик, еттинчи йилига келиб, бир-биримиздан зерикдикми, тирикчилик ташвишлари сабабми, сўзимиз сўзимизга, қилиғимиз қилиғимизга тўғри келмай қолди.