Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Япон императори тақдирлаган ўзбек гўркови

03/06/2018

«Япония императори император саройида Ўзбекистон фуқароси Фозилов Мироқилни кунчиқар қуёш ва кумуш нурлари ордени билан мукофотлаш тўғрисида муҳр қўйди», — деб ёзилганди. Ўзбекистонлик гўрков, ота ишининг давомчиси чиройли ва шарафли меҳнати туфайли япон императорининг нуфузли мукофотига муносиб кўрилган эди. Орденни тақар экан, элчи жаноблари чўккалаб, Мироқил отанинг оёғини ўпмоқчи бўлди. «Нима қилаяпсиз?», — деб дарҳол уни кўтариб олди Мироқил ота.