Исроилда ишлаётган ўзбеклар: 2000 долларгача маош, «метапелет» касбининг машаққати ва қарияни «масхара қилиш»да айбланаётган аёл...
Исроилнинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълумотига кўра, ҳозирда бу мамлакатда 10 мингга яқин ишлаш ҳуқуқига эга ватандошларимиз бор. Уларнинг қарийб 85 фоизи хотин-қизлардир. Юртдошларимизнинг деярли барчаси бемор ва қарияларга қарайди.