Лукойл Ўзбекистон халқи олдида расман кечирим сўраши шарт
Мен қурилиш-ишлаб чиқариш ташкилотида бошлиқ бўлиб ишлаганман. Объектларда турли хил кўнгилсиз вазиятлар бўлар эди. Ишчи ходимлар, бригадир ва прорабларни койиганман, мукофот тўловидан маҳрум қилиб, ишдан бўшатишгача борганман. Аммо ҳеч қачон инсон нафсониятига тегадиган гапни гапиришга йўл қўймаганман.