«Erfolg und Entwicklung» — Ўзбекистондаги иқтисодий ўсиш LAUREA GERMANIA МЧЖ бошқарувчиси жаноб Зёрэн Кроль нигоҳида
Зёрэн Кроль ўзбек нашрларига берган интервюсида Ўзбекистон билан ҳамкорликнинг аҳамияти, иқтисодиётнинг жадал ривожланиши ва инвестиция муҳити учун қулай шарт-шароитлар ҳақида бир неча бор тўхталиб ўтган эди.
Нега Германия компаниялари Ўзбекистонга тўғридан-тўғри сармояларни кўпайтирмаяпти?
2016 йилда биз Ўзбекистондаги фаолиятимизни бошлашга қарор қилдик ва ваколатхонани аккредитациядан ўтказдик. Кўпинча мунозараларда Германия тадбиркорлари нега Ўзбекистонга тўғридан-тўғри сармоя киритишни кўпайтирмаётгани ҳақида ҳатто ўзимизга савол берамиз. Бунинг сабаблари нимада?