
«Кумушкон» туризм қишлоғи ташкил этилади
«2019-2021 йилларда Тошкент вилоятида туризм соҳасини жадал ривожлантириш тўғрисида» Ҳукумат қарори (1053-сон, 31.12.2019 й.) қабул қилинди.

Кумушкон биринчи туристик қишлоққа айлантирилади
Сўнгги вақтларда юртимизда туристик қишлоқлар ташкил этиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти 2019 йилнинг 1 ва 3 июнь кунлари Тошкент вилоятига ташрифи давомида ҳам бунга доир қатор топшириқлар берган эди.