Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Империя тарихида бурилиш ясаган Кўсем Султон

13/01/2018

Жуда кўп тарихчилар уни «хино қўйиб олган» қўллари билан катта мамлакатни бошқармоқчи бўлган, деб айтишади. Баъзилар ҳатто у ҳукмронлик қилган вақтларни «Аёллар салтанати» даври, деб ҳам қўйишади. Нима бўлганида ҳам, бир вақтлар дунёнинг энг йирик салтанати бўлган қудратли давлат айнан аёллар бошқаруви давридан бошлаб инқирозга юз тута бошлайди.