
Соғлиқни сақлаш вазири АҚШнинг таниқли шифокори Жолдас Қулжонов билан учрашди
У айни пайтда АҚШда йилига 700 дан зиёд энг мураккаб операцияларни муваффақиятли ўтказиш билан бирга, университет клиникасида қатор давлатларнинг травматолог-ортопедларига таълим беради, дунёнинг нуфузли тиббиёт марказларида маҳорат дарслари олиб боради. Ж.Қулжонов беш маротаба АҚШда йилнинг энг яхши шифокорларидан бири сифатида эътироф этилган.