Таклиф: дабдабали тўй қилмоқчимисиз? Марҳамат!
Бир бадавлат инсон ҳаммани қойил қолдирувчи тўй қилмоқчи бўлса – қилаверсин! Фақат шундай тўй қилишга қодир бой-бадавлат эканми, шу юртда маблағ орттирибдими, топганини кўз-кўз қилишни ният қилибдими, асл бойларга хос иш тутсин!
Топганинг тўйга кетсин! Бу дуоми, қарғишми?
Ўзбекнинг топган-тутгани фақат тўйга кетмаяптими? Тўйдан бошқа ишга пул орттиролмаётган ўзбек, минг кишига ош берган ўзбек тўйдан кейин арзимаган битта шамоллашини даволатишга пул тополмай, ўлиб кетмаяптими?