Иккинчи фуқаролик ҳақида хабар бермаганлар жазоланади
Амалдаги қонунчиликда Ўзбекистон Республикаси ваколатли органларига Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан чет давлат фуқаролигини қабул қилиш ҳолатларини аниқлаш вазифаси юклатилган бўлиб, аммо фуқароларнинг ушбу факт юзасидан давлат органларига хабар бериш мажбурияти мавжуд эмас эди.