Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ибратли оила» кўкрак нишони кимларга берилиши маълум қилинди

04/09, 16:52

Ҳукуматнинг тегишли қарори билан «Ибратли оила» кўкрак нишонини бериш тартиби белгиланди. Унга кўра, ушбу кўкрак нишони билан фаровон ва барқарор оилаларнинг ҳаётий тажрибаларини оммалаштириш, оила институтини мустаҳкамлаш, оилавий қадриятларни сақлаш ва ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган намунали оилалар тақдирланади.