Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Закўнчи» бўлишимиз шарт!

18/12/2018

Ҳуқуқий маданиятимизнинг нақадар ночорлиги, айниқса, бирон фавқулодда вазият юзага келганда билиниб қолади. Маркетинг мақсадларида ўтказилаётган турли тадбирларда ёки йўлларда юзага келган тирбандликларда, навбатда турганда ёки биров билан у ёки бу масалаларда аҳдлашувларга риоя қилиш жараёнида аҳволимиз ўз «қиёфасини» намоён қилиб қўяди.