
«Қорабоғда икки фронтда жанг қилишимизга тўғри келди...» — Озарбайжонлик депутат «Xabar.uz»га интервью берди
Бундан бир йил аввал замонавий Озарбайжон тарихида муҳим ҳодиса рўй берди. Мамлакат армияси Қорабоғда 2020 йил 27 сентябрдан 9 ноябрга қадар Арманистон Қуролли кучларига қарши кечган жангларда қарийб 30 йил ишғол остида бўлган ҳудудларини қайтариб олди.