
Андижоннинг Қирғизистон билан чегарасида эркин савдо ва саноат зонаси ташкил этилади
Президент Мирзиёевнинг таъкидлашича, Қўрғонтепа ва Хўжаободда ҳам худди Афғонистон чегарасидаги каби эркин савдо ва саноат зоналари ташкил этиш муҳим. Давлат раҳбари мутасаддиларга тадбиркорлар билан маслаҳатлашган ҳолда ушбу иккита ҳудуддан биттасини танлаб, мастер-режа ишлаб чиқишни топширди.