
«Шавкат Мирзиёев университетимизнинг фахрий профессори...» Нагоя университети докторанти билан суҳбат
«Хориждаги ватандошлар»нинг навбатдаги суҳбатдоши Япониянинг Нагоя университети докторанти Даврон Убайдуллаев. Қаҳрамонимиз 1994 йили Андижон вилоятида туғилган. У билан суҳбатимиз юридик соҳани нега танлагани, Шавкат Мирзиёевнинг Нагояга ташрифи, илмий иши, соҳадаги муаммолар ва шу каби бошқа мавзуларда кечди.