Экология соҳасида Географик ахборот тизими маркази иш бошлади (фото)
Марказнинг очилиши эндиликда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида илмий-амалий тадқиқотларни тизимли равишда ташкил этиш имкониятини янада кенгайтиради.
Йўқолиб кетиш арафасидаги 7 дона итолғи қуши табиатга қўйиб юборилди
Жорий йилнинг 9 сентябрь санасида давлат экология қўмитаси, Зоология институти ходимлари ва Tugan Falconry Club жамияти вакиллари аввалроқ ноқонуний сотилишидан сақлаб қолинган 7 дона итолғи (Falco cherrug) қушларини ёввойи табиатга қўйиб юборди.
Чирчиқ дарёсига рангли оқова қаердан тушаётгани маълум бўлди
Ишчи гуруҳ томонидан Чирчиқ оқова тозалаш иншоотининг ҳолати, технологик жараёнлари ўрганилганда тозалаш самарадорлиги 40-50 фоиздан ҳам пасайиб кетганлиги тасдиқланган.
Германия кўмагида иқлим ўзгаришларига доир йирик лойиҳа амалга оширила бошлади
Ўзбекистонда Германия кўмагида иқлим ўзгариши соҳасида янги минтақавий лойиҳа амалга оширила бошлади. Шу муносабат билан Давлат экология қўмитаси ҳамда Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) ўртасида битим имзоланди.