
дангасаликни йўқотишнинг 14 йўли
Бугун – якшанба. Ҳойнаҳой, диванда чўзилиб ётгандирсиз? Аммо аслида дам оляпсизми ёки дангасалик қиляпсизми?

Қолган ишга қор ёғдирманг!
«Бугунги ишни эртага қолдирма», «Қолган ишга қор ёғар»... каби мақолларни деярли ҳаммамиз биламиз. Нима мақсадда айтилганидан ҳам хабардормиз. Аммо «Буни кейинроқ бажарарман», «Эртага қилсам-чи? Ё индинга қолдираймикан?..» деган гапларни ҳам кўп ишлатамиз? Хўш, бу нимадан далолат? Албатта, оддий дангасаликдан.