
Шавкат Мирзиёев мактабларда хорижий тиллар ва касб ўргатиш бўйича йиғилиш ўтказди
«Мактабдан касб ва тилни билиб чиққан бола жамиятимизнинг катта ютуғи, билмагани муаммо», — деди Президент.

Чет тили фақат «энглиш»ми?
Бир зумгина ўйлаб кўринг-чи, сиз яшаб турган жойда авваллари немис ва француз тилини ўргатувчи қанча мактаб бор эди-ю ҳозир қанча? Ҳозирги кунларда туманимиздаги 65 та мактабдан 1 тасида немис тили ўқитилишини биламан. Яна 1 та мактабда француз тили ўқитилади. Хуллас, немис ва француз тили ўқитилиши, шаҳарда билмадиму, қишлоқларда аянчли аҳволда десак бўлади.

Бош вазир инглиз тилига эътибор берилиб, бошқа тиллар четда қолганини таъкидлади
Тўғри, инглиз тилига эътибор бериш ёмон эмас. Лекин ҳозир вилоятларда рус тилидан дарс берадиган ўқитувчилар етишмайди. Чет элда эса мактабни битираётган ўқувчи 4 та тил билади. Биз эса борини йўқ қилдик, янгисини қурмадик, — деди Бош вазир.