Кассада йўқ, киссада бор. Шерали ҳофизнинг концертига чипталар чайқовчилар қўлига қанча чиқиб кетди?
Уч кун аввал бир танишим қўнғироқ қилиб, Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраевнинг концертига чипта сотиб олиб қўйишимни қайта-қайта илтимос қилди. Олисдаги ошнамнинг сўзини ерда қолдирмай деб «Истиқлол» санъат саройига йўл олдим.