
«бола пули» ва моддий ёрдам учун энди онлайн ариза бериш мумкин
Энди кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлашга онлайн ариза бериш мумкин.

Автомобили бор оилалар ҳам бола пули олиши мумкин
«Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорга мувофиқ айрим ҳолларда оилани кам таъминланган деб эътироф этиш ва унга тегишли равишда болалар нафақаси ёки моддий ёрдамни тайинлаш рад этилади.