Венесуэла Гайана билан юз йилдан бери талашиб келаётган Эссекибо ҳудудини ўзининг 24-штати деб эълон қилди
3 декабрь куни бўлиб ўтган референдумда мамлакат аҳолисидан Гайана-Эссекибо штатини яратишга ва унинг аҳолисига Венесуэла фуқаролигини беришга розилик сўралганди. Овоз берганларнинг 95 фоиздан ортиғи ташаббусни қўллаб-қувватлаган.