
Маҳаллий қатновларда авиачипталар нархлари пасайтирилади – Рақобат қўмитаси
Рақобат қўмитаси, Президент топшириқларига асосан, жорий йилнинг апрель ойида ҳаво транспортида йўловчи ташиш бозорида рақобат муҳити ҳолатини яхшилаш, авиа чипта нархларини мақбуллаштириш, авиа ташиш соҳасида, шу жумладан ички йўналишларда йўловчи ташиш ҳамда авиа ёқилғи билан таъминлашда хусусий секторни жалб қилиш имкониятларини кенгайтириш ва тенг шартлар яратиш бўйича таклифлар киритганини маълум қилди.