
Эрзурум: «2025 йил туризм пойтахти»
Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) томонидан Эрзурум «2025 йил туризм пойтахти» ва «2025 йил Европа қишки спорт пойтахти» деб эълон қилинди. Эрзурум ўзининг тарихий ёдгорликлари, маҳаллий лаззатлари ва Паландўкен чанғи маркази билан дам олувчилар ва чанғи севувчиларнинг тез-тез борадиган севимли масканларидан бири ҳисобланади.

«Арзирумга саёҳат»: шаҳар мудофааси учун жангга кирган қаҳрамон аёл
Қадимги пойтахт шаҳар – тоғли Арзирум шаҳри Туркиянинг шимоли-шарқида жойлашган бўлиб, аҳолиси тахминан 350 минг кишини ташкил қилади. Ҳудуд аҳли асосан савдо ва чорвачилик билан шуғулланади.