Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қашқадарёда архив ходимлари қатъий ҳисобда турган ҳужжатларни «макулатура»га пуллаб юборди

16/12/2020

Яккабоғ тумани давлат архивида электрон нусха яратиш оператори Х. Р. туман ИИБга мурожаат қилиб, 2020 йил 13 ноябрь куни соат 18:00 ларда давлат архиви томонидан сақловга олинган ва қатъий ҳисобда турган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг 2016-2018 йиллардаги жами 3031 дона йиғма жилд иш ҳужжатлари йўқолганини маълум қилган.