Видео. Ботир Зокиров куйлаган «араб тангоси»нинг илк ижрочиси ким?
Бу қўшиқни гўдаклик чоғимда эшитганим учунми, ҳар гал уни буюк санъаткоримиз ижросида тинглаганимда болалик хотирам хаёлимда жонланарди. Ўша пайтлари бу қўшиқнинг маъносини билишни жуда-жуда истардим. Шу қўшиқ туфайли эҳтимол менда араб тилига қизиқиш уйғонгандир.