Эрдўғон самарқандлик улуғ аллома хизматини эътироф этди
Истанбулдаги Аё София жомеъ масжиди қошидаги Фотиҳ мадрасаси 86 йиллик танаффусдан кейин қайта очилди. Асрлар давомида илму ирфон маркази бўлиб келган тарихий даргоҳнинг очилишида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон қатнашиб нутқ сўзлади.