ака-укачилик? «Йўқ» дейишни ўрганишимиз керак
Менталитетимизда «ака-укачилик» феномени алоҳида ўрин касб этади. Акаси каттароқ давлат хизматида ёки кучишлатар тизимларда ишлайдиган Шодивой, босар тусарини билмай қолади. Машинасини хоҳлаган тезлигида ҳайдайди, қизил чироқ у учун эмас, акаси катта ишда ишламайдиганлар учун ёнадигандай гўё.