Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўғли МХХда ишлаган Аҳмаджон Одилов ҳақида китоб чиқди

13/12/2019

У ҳақда эшитишган, билишган, бироқ асл ҳақиқатни ҳамма ҳам англайвермаган. Турли гап-сўзлар, миш-мишлар, овозалар тарқалган. Унинг номидан айримлар ваҳимага, ғулғулага тушган. Ким ўзи бу шахс? Нима учун унинг суронли йиллари панжара ортида ўтди? Шу қадар зиддиятли одам эдими? Қайси жиноятлари учун йигирма уч йил қамоқда ётди?