«Ювентус»: Роналдунинг ўрнига ким келади?
Туриннинг «Ювентус» клуби бу йил ёзда португалиялик ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг кетишига тадорик кўришни бошлаб юборди. Ва унинг ўрнига кимни олиб келишни ҳам режалаштирмоқда.
Дортмунднинг «Боруссия»си ҳужумчиси, норвегиялик 20 ёшли иқтидор Эрлинг Ҳоланд — туринликлар нишонида.
Журналист Алфредо Педулланинг ёзишича, Роналдунинг кетиши деярли ҳал бўлган, фаолиятини собиқ жамоалари — «Реал Мадрид», «Манчестер Юнайтед» ёки бўлмаса бутунлай янги жамоа — «Пари Сен-Жермен»да давом эттириши кутиляпти.
Роналду «Ювентус»дан кетган тақдирда, жамоа раҳбарияти Ҳоландни олиб келиш чораларини кўрмоқчи. Аммо норвег тўпурари учун кураш ўта жиддий: Англиянинг бир йўла уч топ-клуби — «Манчестер Юнайтед», «Манчестер Сити» ва «Челси» асосий даъвогарлар рўйхатида.
Эрлинг Ҳоланд 2020 йил қишидан бери Дортмундда тўп суряпти. Жамоа билан шартномаси 2022 йил ёзигача тузилган. Яқинда немис клуби раҳбарлари энг яхши футболчисининг нархини белгилашди: Ҳоландни сўраб келувчилар 150 миллион евро билан келишсин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter