«Ювентус» 15 очкодан маҳрум этилди. Раҳбарлари футболдан четлатилди
Италия футбол федерацияси суди (FIGC) молиявий даромадларни сохталаштириш иши бўйича Турин клубини жазолашни сўраган прокурорнинг талабини қаноатлантириб, «Ювентус»ни А Серия турнир жадвалида 15 очкодан маҳрум этишга қарор қилди.
Шу тариқа, турнирда 37 очко билан 3-ўринда бораётган «Ювентус» 15 очко олиб ташлангач, 22 очко билан турнир жадвалида 10-ўринга тушиб кетди.
Шунингдек, клуб раҳбарлари – Аньелли, Недвед, Паратиччи, Арривабеге ва Керубини 8 ойдан 2,5 йилгача муддатга футболдан четлатилди.
«Кекса синьоралар» суднинг ушбу қарори бўйича апелляция берган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter