Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ёш футболчи варрак учираётиб ҳалок бўлди

Ёш футболчи варрак учираётиб ҳалок бўлди

Фото: «@independentelimeira»

Бразилиянинг «Индепендьенте» клуби футболчиси Кайо Силва Сан-Паулуда варрак учираётган вақтда ток зарбидан ҳалок бўлди. Бу ҳақда «The Sun» хабар берди.

21 ёшли футболчининг варраги электр тармоғига тегиб кетган. Оқибатда спортчи ток зарбидан ҳалок бўлган. Клуб футболчининг вафоти муносабати билан унинг қариндошларига ҳамдардлик билдирди.

Силва Бразилия чемпионатининг тўртинчи дивизионида «Индепендьенте» шарафини ҳимоя қиларди. Футболчи чап қанот ҳимоячиси позициясида тўп сурган.

22 та ўйинда олти марта дарвозани ишғол қилган. У жарима зарбалари устаси бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг