Япония Олимпиада бекор қилиниши ҳақидаги хабарга муносабат билдирди

Япония ҳукумати бош котибининг ўринбосари Манабу Сакаи Токио олимпиадаси бекор қилиниши ҳақида тарқалган хабар асоссиз дея баёнот берди.
Сакаи таъкидлашича, бундай қарор ҳали қабул қилмаган. Олимпиада ўтказиладими-йўқми — ҳукумат келгусида бир тўхтамга келади, ҳозирча Ёзги ўйинларга ҳозирлик кўриш давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, «Times» ўз манбасига асосланиб, Япония Олимпиадани бекор қилиш қарорига келиб бўлган, деган мазмунда хабар тарқатганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter