Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Боксчиларимиз Осиё чемпионатида яна тенгсиз бўлишди

Боксчиларимиз Осиё чемпионатида яна тенгсиз бўлишди

Бугун Дубай шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионатининг финал жанглари бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон терма жамоаси рақибларига ҳеч қандай имконият қолдиришмади. Мусобақанинг жами ўнта олтин медаллар жамланмасидан олтитаси терма жамоамизга насиб этди.

Натижалар билан танишинг:

-49 кг: Нодиржон Мирзаҳмедов - Даниял Сабит (Қозоқистон) – 5:0  

-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров - Амит (Ҳиндистон) – 3:2  

-56 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов - Харху Энх-Амар (Монголия) – 2:3

-69 кг: Бобоусмон Ботуров - Аблайҳан Жусупов (Қозоғистон) – қозоғистонлик боксчи жароҳат сабаб жангни давом эттира олмади.  

-75 кг: Саиджамшид Жафаров - Абилхан Аманкул (Қозоғистон) – 4:1  

-81 кг: Дилшодбек Рўзметов - Майссам Гашлаг (Эрон) – 3:2

+91 кг: Баҳодир Жалолов - Камшибек Кункабаев (Қозоғистон) – 5:0  

Жами 6та олтин, 1та кумуш ва 3та бронза билан Ўзбекистон термаси Осиёда тенгсизлигини яна бир бор исботлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг