Хави Мессининг «Барселона»га қайтиши ҳақида гапирди
«Барселона» бош мураббийи Хави ПСЖ ҳужумчиси Лионел Мессининг жамоага қайтиши мумкинлиги ҳақида гапирди.
Бу ҳақда «Sports.es» хабар тарқатган.
«Биз Месси «Барселона»га қайтиш-қайтишини ҳали билмаймиз. Бу ҳақда гапиришга ҳали эрта. «Барселона» раҳбарияти билан учрашувда гап фақат Мессининг қайтиши ҳақида кетмайди», — дейди Хави.
Эслатиб ўтамиз, кўп вақтдан буён ОAВда Лионел Мессининг ПСЖдан «Барселона»га қайтиши ҳақида маълумотлар пайдо бўлмоқда.
Aргентиналик футболчининг ПСЖ билан шартномаси 2023 йилнинг июнигача мўлжалланган. Хави журналистлар билан суҳбатда Мессининг эҳтимолий қайтишини қўллаб-қувватлашини хабар қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter