Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Уйда қолиб, спорт билан шуғулланганлар челленжида ғолиблар маълум бўлди

Уйда қолиб, спорт билан шуғулланганлар челленжида ғолиблар маълум бўлди

Юртдошларимиз орасида катта қизиқиш уйғотган #уйдақол #ҳаётгақўшил #sportchallenge челленжининг иккинчи фасли ҳам қизғин давом этмоқда. Бугун ушбу танловнинг иккинчи фасл 1-турига якун ясалди.

28 апрелдан 3 майгача давом этган челленжнинг 1-турига юртдошларимиз томонидан мингга яқин видеоматериал келиб тушди. Ҳакамлар ҳайъати қарорига кўра, танловда бу сафар ғолиблар қуйидагича кўриниш олди.

1-ўрин: Тошкент шаҳри Сергели туманида истиқомат қилувчи Узакбергеновлар оиласи;
2-ўрин: Тошкент шаҳри Миробод туманида яшовчи Ҳотамқуловлар оиласи;
3-ўринга бирйўла иккита видеоролик лойиқ кўрилди. Булар - Ўзбекистон паралимпия терма жамоаси аъзоси, қашқадарёлик Убайдулло Имомқулов ҳамда челленжда ўзига хос ёндашув билан қатнашган Наманган шаҳар 1-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактаби жамоаси.

Азиз юртдошлар, #уйдақол #ҳаётгақўшил #sportchallenge челленжининг иккинчи фасли якун топишига саноқли кунлар қолди. Шундай экан, танловда иштирок этишга шошилинг. Ахир карантинда совға олиш нақадар ёқимли.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг