Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Умид Аҳмаджонов Ўзбекистон ОТЖ футболчиларини финал йўлланмаси билан табриклади

Умид Аҳмаджонов Ўзбекистон ОТЖ футболчиларини финал йўлланмаси билан табриклади

Фото: ЎФФ расмий сайти

Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов U-23 Осиё чемпионатида ярим финалида ажойиб ўйин намойиш қилиб, Жанубий Кореяни 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларини финал йўлланмаси билан табриклади.

Учрашувни Париждан томоша қилишимизга тўғри келди. Тошкентга қайтишимиз олдидан йигитларимизнинг тарихий натижа қайд этиб, финалга йўл олгани — кайфиятимизни кўтариб юборди.

Бироқ бу ҳали ҳаммаси эмас. Кўзи ёниб турган футболчиларимиз финалда ҳам шундай темпда тўп суриб, қитъа чемпиони деган шарафли номга сазовор бўлишларига ишонаман.

Натижадан жуда хурсандман. Бу тасодифий ғалаба эмаслиги кишини икки карра хурсанд қилади. Ўзингиз кўриб турибсиз, йигитларимизда иштиёқ жуда баланд. Бу футболчиларимиз уйғонаётганидан дарак бўлса, ажаб эмас. Ахир биз Япония, Жанубий Корея каби термаларни йирик ҳисобларда мағлуб этмоқдамиз.

Баъзида шундай, мухлисларга ёқадиган ҳужумкор футбол ўйнаб, якунда мағлуб бўлган жамоалар ҳам олқишланади. Муҳими, футболни юракдан ўйнаш. Мен сўнгги икки беллашувда шуни кўрдим.

Умид Аҳмаджонов, ЎФФ президенти

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг