Улуғбек Рашитов финалда мағлуб бўлди
Саудия Арабистонида таэквондо WТ бўйича йилнинг якуний Гран-при мусобақаси ўз якунига етди.
Унда иштирок этган Токио Олимпиадаси чемпиони Улуғбек Рашитов -68 кг вазн тоифасида финалга йўл олгани ҳақида хабар бергандик.
Ҳамюртимиз финалда иорданиялик Заид Каримга 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди ва кумуш медални қўлга киритди.
Рашитов ушбу натижа эвазига ўз ҳисобига Париж-2024 Олимпиадаси учун 60 очкони қўшиб қўймоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter