Украина футбол ассоциацияси раҳбари қамоққа олинди

Aндрей Павелко.
Украина футбол ассоциацияси (УФА) президенти Aндрей Павелко Львов суди томонидан 60 кунга ҳибсга олинди. Бу ҳақда Sport.unian хабар бермоқда.
Шевченкивский туман суди (Львов) УAФда молиявий ўғирлаш иши бўйича айбланувчи Aндрей Павелкога нисбатан 14 августга қадар 60 кунлик ҳибсга олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини танлади.
Феврал ойида Павелко Киевнинг Печерский туман суди қарори билан ишдан четлатилганди.
16 феврал куни Украина Хавфсизлик хизмати УФА идорасида тинтув ўтказди.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил ноябр ойи охирида федерация раҳбари футбол майдонлари учун сунъий қоплама ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун сарфланган маблағларни ўзлаштиргани учун ҳибсга олинганди. УФА унинг учун 260 минг доллар миқдорида гаров пули тўлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter