U-23 Осиё чемпионати. Ўзбекистон Олимпия терма жамоасининг чорак финалдаги рақиби маълум
Хитойда давом этаётган Осиё чемпионатида Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси ўз тарихида биринчи марта чорак финалга чиққанини биласиз.
Терма жамоамизнинг чорак финалдаги рақиби маълум бўлди.
«B» гуруҳида якунига етган 3-тур ўйинида Япония КХДР терма жамоасини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди ва 9 очко жамғарган ҳолда гуруҳда биринчи ўринни қўлга киритди.
19 январь куни Осиё чемпионати чорак финалида Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси «А» гуруҳининг 2-ўриндаги жамоаси сифатида Японияга қарши баҳс олиб борадиган бўлди. Учрашув Тошкент вақти билан соат 13:00да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг декабрь ойида Тайландда бўлиб ўтган Халқаро мусобақа финалида Равшан Ҳайдаров шогирдлари айнан мана шу Япония терма жамоасига қарши баҳс олиб бориб, асосий вақтда 2:2 ҳисобида дуранг қайд этишганди. Пенальтилар сериясида эса Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони ишончли ўйин намойиш қилиб, вакилларимиз Халқаро мусобақа ғолибига айланишганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter